Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Швейцария ЖЧ-2026да Боснияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

UzDaily · 19.06.2026 · 10:30 · 18 views
Швейцария ЖЧ-2026да Боснияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

Швейцария ЖЧ-2026да Боснияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи иккинчи турида Швейцария терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув АҚШнинг Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўйинда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди ва учрашув давомида устунлик швейцарияликлар томонида бўлди. Йохан Манзамби 74 ва 90-дақиқаларда гол уриб дубль қайд этди. Яна бир голни 84-дақиқада Рубен Варгас киритди. Қўшимча вақтнинг 90+7-дақиқасида эса Гранит Жака пенальтини аниқ амалга оширди.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида ягона голни 90+3-дақиқада Эмин Маҳмич киритди. 80-дақиқада эса жамоа ҳимоячиси Тарик Муҳаремович майдондан четлатилганидан кейин боснияликлар бир киши кам бўлиб қолди.

Учрашув якунларига кўра, Швейцария В гуруҳида 4 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Кейинги ўринларда бир очкодан жамғарган Канада, Босния ва Герцеговина ҳамда Қатар терма жамоалари жойлашган.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Швейцария Канадага қарши баҳс олиб боради. Босния ва Герцеговина эса Қатар терма жамоаси билан учрашади. Ушбу ўйинлар 24 июнь кунига белгиланган.

UzDaily · 👁 18 views · 19.06.2026 · 10:30