Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Юк ташиш ва сақлаш соҳасида 25 890 та ташкилот рўйхатдан ўтказилди

UzDaily · 21.02.2025 · 09:00 · 272 views
Юк ташиш ва сақлаш соҳасида 25 890 та ташкилот рўйхатдан ўтказилди
Юк ташиш ва сақлаш соҳасида 25 890 та ташкилот рўйхатдан ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 феврал ҳолатига кўра, юк ташиш ва сақлаш соҳасида 25 890 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтказилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4% кўп, деб хабар беради Статистика агентлиги.

Охирги беш йилда ушбу соҳадаги корхоналар сони барқарор ўсиб бормоқда.

2021 йилда уларнинг сони 18 420 тани, 2022 йилда — 19 349 тани, 2023 йилда — 21 989 тани, 2024 йилда — 24 793 тани ташкил этган бўлса, 2025 йил феврал ойига келиб бу кўрсаткич 25 890 тага етди.