Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Alyors Holding Ўзбекистон фармацевтика саноатидаги лойиҳаларни ўрганмоқда

UzDaily таҳририяти · 31.07.2026 · 12:45 · 18 views
Alyors Holding Ўзбекистон фармацевтика саноатидаги лойиҳаларни ўрганмоқда
Alyors Holding Ўзбекистон фармацевтика саноатидаги лойиҳаларни ўрганмоқда / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Туркиянинг Alyors Holding (Orzax) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда фармацевтика ва биотехнология йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги мавжуд имкониятлар, инвестиция муҳити ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, доривор ўсимликлар, фармацевтик хомашё ва пробиотиклар соҳасида илмий-технологик ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар инвестиция лойиҳасининг асосий параметрларини аниқлаштириш, зарур маълумотларни ўзаро алмашиш ҳамда ҳамкорликнинг кейинги амалий босқичларини белгилашга келишиб олдилар.