Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

“Ўзметкомбинат” АЖ ва Citi халқаро капитал бозорларида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

UzDaily таҳририяти · 25.07.2026 · 13:00 · 55 views
“Ўзметкомбинат” АЖ ва Citi халқаро капитал бозорларида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

“Ўзметкомбинат” АЖ ва Citi халқаро капитал бозорларида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 24 июль куни Нью-Йорк шаҳрида “Ўзметкомбинат” АЖ Бошқарув раиси – Бош директори Баҳодир Абдуллаев ҳамда Бошқарув раисининг молиявий-иқтисодий масалалар ва трансформация бўйича ўринбосари Ҳасан Ҳайдаров Citi вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда халқаро капитал бозорларидан маблағ жалб қилиш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ҳамда келгусида халқаро қарз инструментларини жойлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар халқаро қарз капитали бозорида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжат Citi’нинг инвестиция-банк соҳасидаги тажрибасидан фойдаланиш, жумладан, келгуси халқаро қарз эмиссияларида координатор ва букраннер сифатида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишни назарда тутади.

Мазкур учрашув “Ўзметкомбинат” АЖнинг халқаро молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш ва стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.