Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Янги Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.02.2016 · 14:39 · 846 views
Янги Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари тайинланди
Янги Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов янги Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосарини тайинлади.

Президентининг 2015 йил 26 январдаги ПҚ-2481-сонли қарорига мувофиқ Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари лавозимига Мирзораҳимов Аббосжон Шодмонович тайинланди, деб хабар беради вазирлик матбуот ҳизмати.

Мирзораҳимов Аббосжон Шодмонович вазир ўринбосари лавозимига тайинланишидан аввал Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.