Иқтисод

Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб "Жойлар" сервисини ишга туширди

Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб "Жойлар" сервисини ишга туширди
Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб "Жойлар" сервисини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Go иловасидаги "Жойлар" хизмати эндиликда илова ишлайдиган барча шаҳарларда мавжуд. У орқали фойдаланувчилар ўз хоҳишига кўра муассасани танлаши, хизматларга ёзилиши, қулай маршрутни белгилаши ва такси буюртма қилиши мумкин.

Аввал бу хизмат Тошкентда фаолият бошлаган бўлса, энди у Yandex Go мавжуд бўлган барча шаҳарларни ўз ичига олади, жумладан: Самарқанд, Бухоро, Нукус, Фарғона, Андижон, Наманган ва Хива.

Иловадаги интерактив шаҳар харитаси ва қулай фильтрлар орқали муассасаларни рейтинг, масофа, иш жадвали, Wi-Fi мавжудлиги ва бошқа параметрларга қараб саралаш мумкин. Шунингдек, тематик тўпламлар орқали янги қизиқарли жойларни — оммабоп ресторанлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари ва бошқа муассасаларни топиш имконияти мавжуд.

Муассасалар профилида батафсил маълумотлар берилади: суратлар, иш соатлари, манзил, масофа ҳамда ташриф буюрган мижозларнинг фикр-мулоҳазалари.

Бундан ташқари, профилларда муассаса билан ўзаро алоқа қилиш учун янги функциялар жорий этилди. Энди:

Муассасага қўнғироқ қилиш

Администратор билан чат орқали хизматларга ёзилиш

Такси буюртма қилиш

Йўналиш белгилаш мумкин.

"Жойлар" сервисидан фойдаланиш учун Google Play ёки App Store орқали Yandex Go иловасини янгилаш кифоя.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.