Хитой

Хитой фуқаролик авиацияси рекорд даражада йўловчи ташишга эришди

Хитой фуқаролик авиацияси рекорд даражада йўловчи ташишга эришди
Хитой фуқаролик авиацияси рекорд даражада йўловчи ташишга эришди (Cурат: Shi Yufeng / Ti Gong)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Хитойда йўловчи ташиш ҳажми рекорд даражада 730 миллион кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 18% кўпдир.

Жами 13,81 миллион парвоз соати ва 5,39 миллион рейс амалга оширилди, бу мос равишда 13,1% ва 9,5% ўсишни англатади.

Йил давомида бирорта ҳам авиация ҳалокати қайд этилмади.

Хитойнинг Янги йили (Чуньцзе) байрами даврида, яъни 2025 йил 14 январдан 22 февралгача, Хитой авиакомпаниялари рекорд даражада 90 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.