Хитой

Huawei ва China Unicom Хитойда илк 10G стандартдаги кенг полосали тармоқни ишга туширди

Huawei ва China Unicom Хитойда илк 10G стандартдаги кенг полосали тармоқни ишга туширди
Huawei ва China Unicom Хитойда илк 10G стандартдаги кенг полосали тармоқни ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Huawei ва China Unicom компаниялари Хитойнинг Хэбэй вилояти Сунань уездида мамлакатдаги илк 10G стандартдаги кенг полосали тармоқни ишга туширишди. Бу интернет инфратузилмасини ривожлантириш йўлида катта қадам бўлди, деб хабар бермоқда Mydrivers.

Ушбу юқори тезликдаги тармоқ илғор 50G PON (пассив оптик тармоқ) технологияси асосида қурилган. Оптик толали кириш тармоқлари асосий архитектурасининг модернизацияси туфайли унда самарадорлик кескин оширилди — интернет тезлиги гигабит даражасидан 10G даражасига чиқди, кечикиш эса бир неча миллисекундгача қисқарди.

Ҳақиқий шароитларда ўтказилган намойиш жараёнида ушбу тармоққа уланган хонадон юклаб олиш тезлиги 9 834 Мбит/с, юклаб жўнатиш тезлиги эса 1 008 Мбит/с ни ташкил этди. Тармоқ кечикиши эса бор-йўғи 3 миллисекунд бўлгани қайд этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.