Венгрия Ўзбекистон ва EИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Венгрия Ўзбекистон ва EИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Венгрия Ўзбекистон ва EИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Венгрия Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш бўйича давлат ички тартиб-таомилларини якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси маълумотига кўра, Венгрия Эстониядан кейин ушбу ҳужжатни ратификация қилган иккинчи давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ҳамда Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен иштирокида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг