Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Uzcosmos: “Space Technology Conference - 2026” Ўзбекистонда ўтказилади

Дилафруз Ниязова · 27.04.2025 · 11:50 · 752 views
Uzcosmos: “Space Technology Conference - 2026” Ўзбекистонда ўтказилади
Uzcosmos: “Space Technology Conference - 2026” Ўзбекистонда ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 – 25 апрель кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида жаҳон космик бозорида ўз нуфузига эга бўлиб бораётган “Space Technology Conference - 2025” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда Uzcosmos вакиллари фаол иштирок этиб, ўз тақдимот ва махсус стендлари билан қатнашишди.

Яқин Шарқ, Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Африка каби минтақалардан ташриф буюрган йирик компания ва агентликлар билан учрашувлар ўтказилди.

Халқаро анжуман якунлари бўйича “Space Technology Conference-2026” тадбирига расман Ўзбекистон мезбонлик қилиши белгиланди ва бу бўйича келишув имзоланди.