Ўзбекистон

Uzbekistan Airways самолётида Нью-Йоркка парвоз вақтида бола туғилди

Uzbekistan Airways самолётида Нью-Йоркка парвоз вақтида бола туғилди
Uzbekistan Airways самолётида Нью-Йоркка парвоз вақтида бола туғилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентдан Нью-Йоркка йўл олган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида бола туғилиши сабабли Исландияга мажбурий қўниш амалга оширилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати ўзининг Telegram-канали орқали хабар берди.

«Парвоз давомида йўловчилардан бири тўлғоқни ҳис қилди. Бир муддат ўтгач, ўғил бола дунёга келди. Шу сабабли экипаж захира аэродроми сифатида танланган Исландиянинг Кеплавик шаҳрига мажбурий қўниш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

Хайрли томони шундаки, самолёт бортида акушер ва жарроҳ бўлиб, улар зудлик билан туғруқ жараёнини олиб борди.

Қўнишдан сўнг тиббиёт ходимлари онани ва янги туғилган чақалоқни зарур тиббий кўрикдан ўтказиш учун самолётга чиқишди.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, она ва чақалоқ Кеплавикдаги маҳаллий клиникага етказилган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.