Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

"Урал авиалиниялари" Ўзбекистонга янги рейсларни очмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 20.03.2025 · 10:00 · 307 views
"Урал авиалиниялари" Ўзбекистонга янги рейсларни очмоқда
"Урал авиалиниялари" Ўзбекистонга янги рейсларни очмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиянинг "Урал авиалиниялари" авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда "Ўзавиация" агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган рухсатномага мувофиқ, авиакомпания қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди:

— Сочи – Самарқанд – Сочи,

— Сочи – Наманган – Сочи,

— Красноярск – Самарқанд – Красноярск.

"Урал авиалиниялари" — Россиянинг мунтазам ва чартер парвозларини амалга оширувчи авиакомпанияси бўлиб, унинг бош офиси Екатеринбург шаҳрида жойлашган.