Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

“UMS”нинг абонент базаси 1,287 млн. фойдаланувчидан ортиб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.05.2016 · 18:30 · 855 views
“UMS”нинг абонент базаси 1,287 млн. фойдаланувчидан ортиб кетди
“UMS”нинг абонент базаси 1,287 млн. фойдаланувчидан ортиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Universal Mobile Systems (UMS) мобил операторининг абонент базаси 2016-йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 1,287 млн. фойдаланувчидан ортиб кетди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баравар кўпдир.

Бу ҳақида Россия ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи компания ҳисобланган “Мобильные ТелеСистемы” компанияси ҳисоботида хабар берилган.

Эълон қилинган молиявий натижаларга кўра, 2016-йилнинг биринчи чорагида компания даромадлари 85,241 млрд. сўмни ташкил этди. 2015-йилнинг биринчи чорагидаги бу кўрсаткич 19,292 млрд. сўмдан иборат бўлганди. Оператор хабарига кўра, даромаднинг кўпайиши маълумотларни узатиш билан боғлиқ хизматларнинг ортиши билан боғлиқ.

2016-йилнинг биринчи чорагидаги овозли трафик 1,765 млрд. дақиқани ташкил этган, ўтган йилнинг шу давридаги мазкур кўрсаткич 1,554 млрд. дақиқадан иборат бўлганди.