Дунё

Украинада президентликка сайловлар бўлиб ўтди

Украинада президентликка сайловлар бўлиб ўтди
Ukrainada prezidentlikka saylovlar bo'lib o'tdi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Украинада президентликка сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакат марказий сайлов комиссияси хабарига қараганда, сайлов бюллетенларининг 22 фоизидан кўпроғи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг сайловчиларнинг 30 фоизидан ортиғи Владимир Зеленскийга, 16,8 фоизи амалдаги Президент Пётр Порошенкога овоз бергани маълум бўлган дея хабар бермоқда ЎзА.

Юлия Тимошенко 13 ярим фоиздан ортиқ овоз тўплаган. Кейинги ўринлардаги Юрий Бойко 11,37 фоиз, Анатолий Гриценко деярли 7 фоиз овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, аҳолининг президентлик сайловларидаги иштироки 63,52 фоизни ташкил қилган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.