Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркияда яширинган гумонланувчи Ўзбекистонда ушланди

UzDaily · 11.06.2026 · 12:30 · 194 views
Туркияда яширинган гумонланувчи Ўзбекистонда ушланди

Туркияда яширинган гумонланувчи Ўзбекистонда ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ички ишлар вазирлигининг Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят иши бўйича қидирувда бўлган 1995 йилда туғилган аёлнинг қаерда экани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, у аввалроқ Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгач, мамлакатни тарк этган ва Туркия ҳудудида, Истанбул шаҳрида яширинган.

Маълум қилинишича, у 2025 йилда шериклари билан тил бириктирган ҳолда бир неча аёлни пул эвазига жинсий хизмат кўрсатишга мажбур қилганликда гумон қилинмоқда.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи Тошкент халқаро аэропортида бир неча аёлни кейинчалик эксплуатация қилиш мақсадида Тошкентдан Истанбулга жўнатишга уринаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.