Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хоразм ва Наманган вилоятида наркотик жиноятлари фош этилди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 21:10 · 29 views
Хоразм ва Наманган вилоятида наркотик жиноятлари фош этилди

Хоразм ва Наманган вилоятида наркотик жиноятлари фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм ва Наманган вилоятларида Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари ҳамда божхона хизмати ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.

Хоразм вилоятининг Урганч туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари муқаддам судланган, 2000 йилда туғилган шахсни Россия Федерациясидан такси орқали юборилган посилкани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олди.

Текширув давомида посилка ичида ўн дона шоколад қадоғи бўлиб, уларнинг ичига жами 967 грамм гашиш яширилгани аниқланди. Наркотик восита мусодара қилиниб, иш материалларига ашёвий далил сифатида қўшилди.

Яна бир ҳолат Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида аниқланди. Тергов маълумотларига кўра, 1988 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ўзига тегишли ер участкасида кейинчалик сотиш мақсадида 423 туп каннабис етиштирган.

Аниқланган барча ўсимликлар мусодара қилиниб, белгиланган процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.