Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 22:30 · 22 views
Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Александр Беглов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Йўл харитаси” асосида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.