Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркия Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

UzDaily · 26.04.2018 · 16:38 · 251 views
Туркия Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Туркия Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга 2017 йил октябрдаги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққан эди. Давлат раҳбарлари телефон орқали бир неча бор суҳбатлашиб, фаол мулоқот қилиб келмоқда.

Президентимизнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель куни мамлакатимизга ташриф буюради. 30 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. 1 май куни Туркия Президентининг Бухорони зиёрат қилиши режалаштирилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.