Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия савдо имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган товарлар рўйхатини кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 21:15 · 29 views
Ўзбекистон ва Туркия савдо имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган товарлар рўйхатини кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия савдо имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган товарлар рўйхатини кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасига Туркия Республикаси Савдо вазири ўринбосари Мустафа Тузжу бошчилигидаги расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ва Мустафа Тузжу ҳамраислигида Ўзбекистон–Туркия Преференциал савдо тўғрисидаги битим бўйича Ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар имтиёзли савдо режими қўлланиладиган товарлар рўйхатини паритет асосида кенгайтириш масаласини кўриб чиқдилар ҳамда музокараларнинг учинчи раунди якунлари бўйича ўзаро англашувга эришдилар.

Йиғилиш якунлари бўйича келишилган баённома имзоланди, унда ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда қўшимча товар позицияларини киритиш бўйича эришилган келишувлар мустаҳкамланди.

Эришилган қарорлар икки томонлама савдони фаоллаштириш, экспорт-импорт етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадига хизмат қилади.