Стратегик ривожланиш агентлигига янги раҳбарлар тайинланди
Стратегик ривожланиш агентлигига янги раҳбарлар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигида кадрлар тайинлови амалга оширилди. Тегишли фармойишлар Президент Администрацияси раҳбари томонидан имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бошқа бир фармойишга асосан Тоҳиржон Сафаров Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Тоҳиржон Сафаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти сектор мудири лавозимидан озод этилди.