Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон визасиз режимга эга давлатлар рўйхатини кенгайтирмоқчи

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 19:55 · 24 views
Ўзбекистон визасиз режимга эга давлатлар рўйхатини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон визасиз режимга эга давлатлар рўйхатини кенгайтирмоқчи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларининг халқаро сафарлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Долзарб виза» ойлигини бошлаганини эълон қилди. Ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон–2030» стратегиясида белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилмоқда.

Ойлик давомида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари визасиз режимни кенгайтириш, виза расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда замонавий виза механизмларини жорий этиш масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокараларни фаоллаштиради.

Асосий эътибор Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафарлар тўғрисидаги битимларни тузиш, электрон визалардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, кириш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг бошқа соддалаштирилган тартибларини ривожлантиришга қаратилади.

Ташқи ишлар вазирлигитаъкидлашича, мазкур ташаббусни амалга ошириш фуқароларнинг хорижга чиқиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мамлакатнинг очиқ ва фаол ташқи сиёсатини изчил амалга оширишга хизмат қилади.