Валюта курслари 13/05/2025
$1 – 12895.55
UZS – 0.12%
€1 – 14338.56
UZS – -1.35%
₽1 – 159.38
UZS – 1.72%
Қидириш
Технологиялар 25/04/2025 Туркий давлатлар қўшма сунъий йўлдошни учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Туркий давлатлар қўшма сунъий йўлдошни учиришга тайёргарлик кўрмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Озарбайжон жаҳон космик бозоридаги энг нуфузли тадбирлардан бирига айланиб бораётган, 2022 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган “Space Technology Conference-2025” анжуманига мезбонлик қилмоқда.      

Мазкур халқаро тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари хусусан, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон шунигдек кузатувчи мамлакатлар Венгрия ва Туркманистон космик агентликлари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда томонлар космик соҳадаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантириш, технологиялар трансферини жадаллаштириш ва бу борада тажриба алмашиш, фазони тинч мақсадларда тадқиқ этиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, қолаверса биргаликда космик қурилмаларни ишлаб чиқиш каби қатор масалаларни кўриб чиқишди. 

Хусусан, муҳокамалар давомида Туркий давлатлар томонидан яратилиши режалаштирилаётган кубсат туридаги қўшма сунъий йўлдош лойиҳасининг айни вақтдаги босқичлари, унда Uzcosmos вакилларининг иштироки ҳақида сўз борди. Белгиланган режага кўра, ушбу сунъий йўлдошининг двигатель қисми ўзбекистонлик муҳандислар томонидан ясалиши кўзда тутилаётгани қайд этилди.   

Шунингдек, Узсосмос вакиллари ТДТга аъзо давлатлар ўртасида мини сунъий йўлдош қурилмаларини ясаш ва уларнинг синов парвозларини амалга оширишга хизмат қилувчи «СаnSат» мусобақасини ўтказиш таклифини ҳам илгари суришди. Бу минтақа ёшларининг космик технологиялар, астронавтика ва муҳандисликка бўлган қизиқишни янада орттириш, уларнинг бу борадаги ташаббус ҳамда ихтироларини қўллаб – қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Қолаверса, йиғилишда Озарбайжон томони ТДТга аъзо давлатлар фуқаролари ва кузатувчилари учун “Виртуал космик академия” ва геоахборот тизими бўйича ўқув дастурларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди. Бу лойиҳалар орқали фуқароларга космик фаолиятни янада кенгроқ тушунтириш, ёшларни айни соҳага қизиқтириш ва уларнинг бу борадаги ғоялари билан яқиндан танишиш имкониятини беради.  

Шу билан бирга иштирокчилар 2023 йилда ташкил этилган ТДТга аъзо давлатларнинг биринчи Туркий космонавтлар академияси «GUHEM» космик ва авиация ўқув марказида ўтказиладиган учинчи "Space Camp Türkiye" лагерининг бу йилги мавсуми бўйича ҳам маълумотлар беришди. Таъкидланганидек, ҳозирга қадар мазкур оромгоҳга 150 нафарга яқин ўқувчи ва талабалар ташриф буюриб астрономияси, ракетасозлик, астрофизика, қуёш тизими ва бошқа фанлар бўйича таҳсил олишган. 

Энг муҳим янгиликлардан яна бир Узсосмос вакиллари таклифига биноан ТДТга аъзо давлатлар космик агентликлари раҳбарларининг бешинчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказилишига келишилди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган шу ва бошқа масалалар муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг