Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Turkiston ХАТБ ўз устав капиталини 5 млрд. сўмга оширади

UzDaily · 22.04.2016 · 11:23 · 933 views
Turkiston ХАТБ ўз устав капиталини 5 млрд. сўмга оширади
Turkiston ХАТБ ўз устав капиталини 5 млрд. сўмга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Turkiston хусусий акциядорлик тижорат банки (ХАТБ) 5 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази мазкур банкнинг эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказди.

Turkiston ХАТБ номинал қиймати 1000 сўм бўлган 5 млн.дона оддий акцияларни жойлаштиради.

Банк маълумотларига кўра, бу акциялар очиқ обуна бўлиш йўли билан жойлаштирилади.

Ҳозирда банк устав капитали номинал қиймати 1000 сўм бўлган 23,259 млн.дона оддий акциялардан иборат бўлиб, 23,259 млрд. сўмни ташкил этади.