Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

«Алоқабанк» ярим йиллик соф фойдасини 21,4 фоизга оширди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 21:30 · 30 views
«Алоқабанк» ярим йиллик соф фойдасини 21,4 фоизга оширди

«Алоқабанк» ярим йиллик соф фойдасини 21,4 фоизга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Алоқабанк»нинг 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича соф фойдаси 252 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга ошди.

Банкнинг молиявий ҳисоботига кўра, сўнгги 12 ойдаги фойда 295,9 млрд сўмга етган бўлиб, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 2,8 фоизга юқори.

Ҳисобот даври охири ҳолатига кўра, банк активлари йиллик ҳисобда 31,3 фоизга ўсиб, 36,7 трлн сўмни ташкил қилди.

Банкнинг ўз капитали ҳам 30 фоизга ошиб, 4,9 трлн сўмга етди.

Банкнинг жами даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 28 фоизга кўпайди. Шу билан бирга, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун шакллантирилган захиралар ҳажми 29,1 фоизга қисқариб, 108,4 млрд сўмни ташкил этди.

2026 йил 1 июнь ҳолатига банкнинг кредит портфели 21,1 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 41,9 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2,7 фоиздан 3,5 фоизгача ошди.