7
Туризм

Туризм қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари таништирилди

Туризм қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари таништирилди
Туризм қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари таништирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ҳамда Санджар Шухратович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.