Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентдан Хайнанга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

UzDaily · 22.12.2024 · 09:56 · 583 views
Тошкентдан Хайнанга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Тошкентдан Хайнанга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий ҳафтада иккита маҳаллий авиакомпания – “Uzbekistan Airways” ва “Qanot Sharq” Хитойнинг Хайнан оролидаги машҳур курорт Саня шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўйди.

“Uzbekistan Airways” авиақатновлари ҳафтада бир марта чоршанба кунлари, “Qanot Sharq” рейслари ҳам ҳафтада бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади. Авиачипталарга оид барча тафсилотларни авиаташувчиларнинг расмий веб-сайтларида топишингиз мумкин.

Саня - Жанубий Хитой денгизида жойлашган Хитойнинг Хайнан оролининг жанубий томонидаги шаҳар. Тропик иқлими бўлган орол ўзининг кўп сонли денгиз қирғоқларидаги курортлари билан машҳур.

UzDaily · 👁 583 views · 22.12.2024 · 09:56