Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентдаги Саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади

UzDaily · 17.06.2016 · 13:57 · 457 views
Тошкентдаги Саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади
Тошкентдаги Саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги Саммитида ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади. Бу ҳақда Хитойдаги “Жэньминь жибао” онлайн нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ Саммити 2016-йилнинг 23-24-июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит доирасида ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёнини татбиқ эта бошлашади. Эслатиб ўтамиз, бу жараён 2015-йил Уфа (Россия)да ўтган Саммитда бошланган эди.