Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дилафруз Ниязова · 08.03.2026 · 21:57 · 297 views
Тошкентда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Тошкентда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Синоптикларнинг маълумотларига кўра, эртага Тошкентда булутли об-ҳаво, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кундузи ҳаво ҳарорати тахминан +13…+15 °C атрофида бўлади. Кечаси эса анча салқинлашиб, термометр кўрсаткичлари +1 °C гача тушиши мумкин.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Пойтахт аҳолисига об-ҳаводаги ўзгаришларни инобатга олиш ва имкони бўлса, тунги соатлардаги пасайишига тайёргарлик кўриш тавсия этилади.