Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда янги Франция виза маркази очилди

Дилафруз Ниязова · 12.03.2026 · 15:45 · 291 views
Тошкентда янги Франция виза маркази очилди
Тошкентда янги Франция виза маркази очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Францияга саёҳат қилиш учун виза аризаларини қабул қилувчи янги виза маркази расман очилди. Очилиш маросимини Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Валид Фук олиб борди.

Элчихона матбуот хизмати аризалар ва талаб қилинадиган ҳужжатлар энди фақат TLSContact маркази орқали топширилишини таъкидлади.

Ушбу ўзгариш ариза берувчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш ва визага ариза бериш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.