Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Тошкентда Хитой брендлари ва Ипак йўли товарлари кўргазмалари очилди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2026 · 00:10 · 29 views
Тошкентда Хитой брендлари ва Ипак йўли товарлари кўргазмалари очилди
Тошкентда Хитой брендлари ва Ипак йўли товарлари кўргазмалари очилди / Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 2 сентябрь куни Хитой брендлари товарлари кўргазмаси ҳамда IX Халқаро «Ипак йўли мамлакатлари товарлари» кўргазмаси очилди. Тадбирлар 2–4 сентябрь кунлари CAEx кўргазмалар мажмуасида ўтказилмоқда.

Кўргазмаларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди.

Кўргазмалар ўзбекистонлик тадбиркорларга Хитой компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, янги ҳамкорлар излаш, инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Экспозицияларда турли соҳаларга оид маҳсулотлар ва технологик ечимлар намойиш этилмоқда. Улар орасида рақамли технологиялар, «яшил» энергетика, интеллектуал қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тиббиёт ва фармацевтика йўналишлари бор. Шунингдек, автомобилсозлик, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарлари ҳам тақдим этилган.

Дастур доирасида компаниялар вакиллари ўртасида B2B учрашувлар ва музокаралар ўтказилмоқда. Муҳокамалар давомида экспорт ва инвестиция имкониятларини кенгайтиришга қаратилган келишувлар кўриб чиқилмоқда.

Халқаро кўргазмалар CAEx кўргазмалар мажмуасида 4 сентябрга қадар ишлайди.