Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва Янги Зеландия омонатларни кафолатлашни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 26.08.2026 · 17:35 · 47 views
Ўзбекистон ва Янги Зеландия омонатларни кафолатлашни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Янги Зеландия омонатларни кафолатлашни муҳокама қилди / Фото: Омонатларни кафолатлаш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Омонатларни кафолатлаш агентлиги Янги Зеландиянинг Depositor Compensation Scheme (DCS) омонатларни кафолатлаш тизими вакиллари билан видеоконференция ўтказди. Унда томонлар компенсация тўловларини ташкил этиш ва омонатчиларни хабардор қилиш бўйича тажриба алмашди. Бу ҳақда Омонатларни кафолатлаш агентлиги хабар берди.

 

DCS вакиллари тизим фаолияти, кафолат ҳолати юзага келганда омонатчиларга компенсация тўлаш тартиби, шунингдек, тегишли жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш ҳақида маълумот берди.

Жамоатчилик билан ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Янги Зеландия томони аҳолининг омонатларни кафолатлаш тизими ва ташкилот фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ёндашувларини тақдим этди.

Ўзбекистон Омонатларни кафолатлаш агентлиги вакиллари эса ўз фаолияти ҳақида маълумот бериб, амалий тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, томонлар 2026 йил бошида банклардан бирининг банк фаолиятини амалга ошириш лицензияси чақириб олинганидан кейин юзага келган амалдаги кафолат ҳолатини кўриб чиқди.

Ўзбекистон томони аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини ҳам тақдим этди ва фуқароларнинг омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ёндашувлари ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлар ва омонатчиларни хабардор қилиш тизимини ривожлантиришнинг кейинги йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар тажриба ва маълумот алмашишнинг амалий аҳамиятини таъкидлаб, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Depositor Compensation Scheme — Янги Зеландия Марказий банки томонидан бошқариладиган омонатларни кафолатлаш тизими.