Иқтисод

Тошкентда Хайнань компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади

Тошкентда Хайнань компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
Тошкентда Хайнань компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 ноябрь куни Тошкентда Хитойнинг Хайнань провинцияси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Тадбирда Хитойнинг 12 та компанияси ва ташкилоти вакиллари қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Форум JW Marriott Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади.

Унда иштирокчилар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қуёш энергетикаси ва яшил технологиялар, саноат ускуналари ишлаб чиқариш, робототехника, тиббиёт ҳамда рақамли технологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади.

Шунингдек, кун тартибидан қадоқлаш материаллари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика, инвестициялар ва халқаро савдо соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олган.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитой компаниялари билан B2B форматида музокаралар ўтказиш, инвестицияларни жалб қилиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлади.

Ташкилотчилар учрашув икки мамлакат компаниялари ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилишини кутмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.