Валюта курслари 19/05/2025
$1 – 12917.10
UZS – -0.37%
€1 – 14460.69
UZS – -0.44%
₽1 – 160.14
UZS – -0.74%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2025 Тошкентда Ultima Guide’га киритиладиган ресторанлар рўйхатини эълон қилди

Тошкентда Ultima Guide’га киритиладиган ресторанлар рўйхатини эълон қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ultima Yandex Go Тошкентдаги ресторанлар учун мўлжалланган илк технологик ресторан қўлланмаси — Ultima Guide лонг-листига кириши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Нейрон тармоқ ёрдамида танлаб олинган 140 та ресторан меҳмонлар учун ёқимли муҳит, оригинал концепция ва таом сифати билан ажралиб туради. Ушбу рўйхатдан энг кучли 20 та муассаса финалчи сифатида Ultima Guide'га киритилади.

Ultima Guide расман май ойидаги тантанали маросимда тақдим этилади. Қўлланмага кирувчи ресторанлар иккинчи босқич — овоз бериш якунларига кўра энг юқори балл тўплаган муассасалар орасида аниқланади. Ушбу овоз бериш жараёнида 4500 нафар Yandex Go фойдаланувчиси ва 39 нафар мустақил мутахассислар — рестораторлар, ошпазлар, гастротанқидчилар, ОАВ ва инфлюенсер вакиллари иштирок этади.

Номзодлар рўйхатини шакллантириш жараёнида сунъий интеллект Тошкентдаги 3000 дан ортиқ ресторанни таҳлил қилган. Улар Yandex Maps иловасидаги буюртма ва ташрифлар сони, фойдаланувчи фикрлари ва яна 100 дан зиёд мезонлар асосида баҳоланган.

Ultima Guide лонг-листига ҳам машҳур ресторанлар, ҳам кичик қаҳвахоналар киритилган. Бироқ, овоз бериш бошланишига 3 ойдан кам вақт олдин очилган муассасалар, анъанавий барлар, қаҳвахоналар, озиқ-овқат марказлари ва 3 тадан ортиқ филиали бор ресторан тармоқлари рўйхатдан чиқарилган. Қўлланмага кириш учун Yandex Go ҳамкори бўлиш шарт эмас.

Номзодлар рўйхати билан лойиҳа сайтида танишиш мумкин. Ultima Guide ва лонг-лист рейтинг эмас, шунинг учун муассасалар алфавит тартибида жойлаштирилган.

Ушбу қўлланма ёрдамида фойдаланувчилар Тошкентдаги яхши жойларни тез ва осон топа оладилар, финалга чиққан ресторанлар эса янги аудиторияни жалб қилиш имконига эга бўладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг