Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми ўтказилади

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 16:40 · 24 views
Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми ўтказилади

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми ва B2B учрашувлари бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Покистоннинг Сарҳад Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилмоқда ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида соат 15:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

Форумда фармацевтика ва тиббий ускуналар, саноат ишлаб чиқариши, чакана савдо ва хизматлар, кундалик истеъмол товарлари дистрибуцияси, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, туризм ва логистика, таълим, қурилиш, шунингдек, қуруқ мевалар савдоси соҳаларида фаолият юритувчи етакчи Покистон компаниялари ва бизнес уюшмаларининг 70 нафардан ортиқ вакилидан иборат делегация иштирок этади.

Ташкилотчилар покистонлик ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор бўлган ўзбекистонлик корхоналар ва тадбиркорларни форум ҳамда B2B музокараларида иштирок этишга таклиф этмоқда.