Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Тошкентда «Ипак йўли» Хитой товарлари кўргазмаси ўтказилади

Дилафруз Ниязова · 28.08.2026 · 11:15 · 43 views
Тошкентда «Ипак йўли» Хитой товарлари кўргазмаси ўтказилади
Тошкентда «Ипак йўли» Хитой товарлари кўргазмаси ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тўққизинчи "Ипак йўли" Хитой товарлари кўргазмаси 2-4 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади, унда тахминан 200 та Хитой компанияси иштирок этади. Тадбир Central Asia Exhibition Center (CAEx) кўргазма мажмуасида ташкил этилади.

Кўргазма Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари ўртасида савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун майдонга айланади. Иштирокчилар янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиши ва турли тармоқларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиши мумкин.

Кўргазманинг асосий йўналишлари қаторида ақлли ишлаб чиқариш ва рақамли технологиялар, яшил энергетика ва энергия самарадорлиги, қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ўрин олган.

Шунингдек, қурилиш материаллари ва муҳандислик техникаси, тиббий ускуналар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ечимлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, енгил саноат маҳсулотлари, тўқимачилик ва истеъмол товарлари намойиш этилади.

Кўргазма доирасида компаниялар вакиллари ўртасида B2B учрашувлари, саноат форумлари ва тармоқ тақдимотларини ўтказиш режалаштирилган.

Ташкилотчилар тадбир икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ва янги ишбилармонлик муносабатларини ўрнатишга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда.