Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда электромобиль ёнғини бартараф этилди

Дилафруз Ниязова · 09.04.2026 · 11:06 · 152 views
Тошкентда электромобиль ёнғини бартараф этилди
Тошкентда электромобиль ёнғини бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида электромобиль ёниши ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 8 апрель куни соат 21:14 да Беруний кўчаси, 2-уй манзилида транспорт воситаси ёниши ҳақида навбатчи қисмга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 21:18 да тезкорлик билан етиб борди. Ёнғин соат 21:28 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.