Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Америка-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди

UzDaily · 17.06.2026 · 10:30 · 26 views
Тошкентда Америка-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Америка-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар марказининг «Қўқон» залида АҚШ–Ўзбекистон бизнес-форуми ташкил этилди.

Рус ва инглиз тилларига синхрон таржима қилинган ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, стратегик тармоқларда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга қаратилди.

ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов АҚШнинг 193 та компанияси иштирокини тарихий рекорд сифатида қайд этиб, бу Америка бизнесининг Ўзбекистонни узоқ муддатли стратегик ҳамкор сифатида кўраётганини таъкидлади.

Форум “Инновациялар, инвестициялар ва иш ўринлари: Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг янги имкониятлари” мавзусидаги юқори даражали панель сессия ва “Фиресиде Чат” форматидаги муҳокамалар билан бошланди.

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) ва АҚШ Экспорт-импорт банки (EXIM) вакиллари Марказий Осиёнинг улкан салоҳияти ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини қайд этдилар.

Шунингдек, “Муҳим фойдали қазилмалар ва илғор технологиялар” мавзусидаги панель сессияларда глобал компаниялар вакиллари Ўзбекистон бозоридаги истиқболли лойиҳалар ва саноат ривожи бўйича фикр алмашдилар.

Форум якунида саноат, нефть-газ, молия, авиация, геология, сунъий йўлдош алоқаси ва рақамли инфратузилма соҳаларида қатор ҳужжатлар имзоланди.

UzDaily · 👁 26 views · 17.06.2026 · 10:30