Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Тошкентда 31 минг долларга виза сотишда гумонланганлар ушланди

Дилафруз Ниязова · 02.09.2026 · 12:05 · 35 views
Тошкентда 31 минг долларга виза сотишда гумонланганлар ушланди
Тошкентда 31 минг долларга виза сотишда гумонланганлар ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини расмийлаштириб бериш ваъдаси билан қонунга хилоф равишда 31 200 доллар олганликда гумонланаётган икки нафар эркак ушланди. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 41 ёшли эркак ўз танишлари орқали уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини қонунга хилоф равишда расмийлаштириб беришини айтиб, юқорида кўрсатилган 31 200 доллар маблағни олган.

У олинган 31 200 доллардан 4 200 долларини ўзига қолдиришни, қолган 27 минг долларини эса Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли эркакка беришни режалаштирган.

Иккинчи гумонланувчи 27 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Қўлга олинган икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.