Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 4,7 минг доллар олаётган вақтида ушланди.
Тергов маълумотларига кўра, прокурор ёрдамчиси фуқародан автомобиль олди-сотдиси билан боғлиқ масалани ҳал этишга кўмаклашиш ва 600 миллион сўм миқдорида имтиёзли банк кредити олишга ёрдам бериш эвазига 12 минг доллар талаб қилган.
Ушлаш тезкор тадбир доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Ички хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, прокурор ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда автомобиль олди-сотдиси билан боғлиқ масалани ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, 600 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга ёрдам бериш эвазига 12 минг доллар талаб қилган.
Келишилган маблағнинг бир қисми — 4,7 минг доллар олаётган вақтида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширув давомида у аввалроқ ҳам фуқародан 1,3 минг доллар олгани аниқланган.
Айни вақтда жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.