Ўзбекистон

Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитасига раҳбар бўлди

Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитасига раҳбар бўлди
Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитасига раҳбар бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Акмал Жуманазаров Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан у Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Жуманазаров қўмита раиси лавозимида Мансуржон Ибодуллаевнинг ўрнини эгаллади.

Давлат мудофаа саноати қўмитаси 2017 йилда ташкил этилган. 2017 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат мудофаа саноати қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Ҳужжатга мувофиқ, қўмита зиммасига мудофаа буюртмаларини ташкил этиш ва ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Тузилманинг вазифалари қаторига Ўзбекистон Қуролли Кучларини қурол-яроғ, ҳарбий техника ва моддий воситалар билан таъминлаш, шунингдек, уларни етказиб беришни ташкил этиш ҳам киради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.