7
Туризм

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида $150 млнлик бешта инвестиция келишуви имзоланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида $150 млнлик бешта инвестиция келишуви имзоланди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида $150 млнлик бешта инвестиция келишуви имзоланди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Оҳангарон туманида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан умумий қиймати 150 млн долларлик бешта ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ҳужжатлар вилоят делегацияси иштирок этаётган 31-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасида имзоланди.

Кўргазма давомида Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимлари хорижий сайёҳлар ҳамда халқаро ҳамкорлар билан музокаралар ўтказди. Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган меморандумларни ҳам имзолади.

Ҳокимлик маълумотига кўра, эришилган келишувлар ҳудудларнинг туристик салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, янги туристик йўналишлар ва қўшма лойиҳаларни яратиш, шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Хусусан, музокаралар якунида Оҳангарон туманида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича бешта меморандум имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 150 млн долларни ташкил этади.

Ҳокимликда таъкидланишича, Тошкент вилояти ўзининг табиий ва тарихий-маданий диққатга сазовор жойларини тарғиб қилиш, туристик инфратузилмани ривожлантириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларни давом эттириш ниятида.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.