Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Туркияга 257 904 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2025 йилнинг мос даврига нисбатан сафар қилганлар сони 3,6 минг нафарга ёки 1,4 фоизга ошган.
Фуқароларнинг аксарияти Туркияга туристик мақсадларда борган — 212 774 нафар. Яна 38 293 нафар фуқаро қариндошларини зиёрат қилиш учун ушбу мамлакатга ташриф буюрган.
Тиббий ёрдам олиш мақсадида Туркияга 3 162 нафар Ўзбекистон фуқароси борган.
Ўқиш мақсадида Туркияга 1 966 нафар, хизмат сафари билан эса 1 709 нафар фуқаро ташриф буюрган.