Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент ва Ханой савдо, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Дилафруз Ниязова · 07.04.2025 · 10:45 · 322 views
Тошкент ва Ханой савдо, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Тошкент ва Ханой савдо, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Ветнам Социалистик Республикаси саноат ва савдо вазири ўринбосари Пҳан Тхи Тҳанг билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ветнамнинг “Mareven Food Holdings” йирик компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва “ROX Group” томонидан кўп функцияли турар-жой мажмуаларини қуриш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланди. Энергетика, геология, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Музокаралар якунлари бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди. Ҳужжатда жорий йилнинг учинчи чорагида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ветнам ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилишини ўтказиш, шунингдек, турли даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш масалалари назарда тутилган.