Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.03.2019 · 13:34 · 629 views
Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди
Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ҳайвонот боғида 1 мартдан кириш чипталари нархи ошди. Қайд этилишича, коммунал хизматлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан Маданият вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги хатига ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги кўрсатмасига асосан, 2019 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархи ошган.

Янги нархлар қуйидагича белгиланди:

7 ёшгача бўлган болалар учун - бепул;

7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 10 000 сўм;

катталар учун - 15 000 сўм;

муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун - 10 000 сўм;

ёшга доир нафақадаги шахслар учун - 10 000 сўм;

ногиронлиги бўлган шахслар учун - бепул.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғида «Акванариум» ва «Сафари парк» ташкил қилиниши хабар берилганди.

Манба: Тошкент хайвонот боғи расмий сайти.