Маданият

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди
Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди / Фото: Ўзбекистон Маданият вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди.

Унинг 34 йилдан ортиқ ижодий фаолияти Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри билан боғлиқ бўлган. Шу давр мобайнида актриса саҳнада 100 га яқин образ яратган.

Унинг энг машҳур роллари қаторига «Қизил қалпоқча» спектаклидаги Қизил қалпоқча, «Зумрад ва Қиммат»даги Кумуш, «Фарзандим жигарбандим»даги Санобар, «Сенинг тақдиринг»даги Назира, «Яраш-яраш»даги Покиза, «Бургут»даги Гулнур ва «Биринчи ўқитувчи»даги Олтинои образлари киради.

Ёдгора Зиёмуҳамедова телевидение ва кинода ҳам фаол ижод қилган.

У 25 йил давомида «Оқшом эртаклари» телевизион кўрсатувини олиб борган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.