Ўзбекистон

Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилиши юз берди

Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилиши юз берди
Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилиши юз берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун тунда Тошкент халқаро аэропортида электр таъминотининг қисқа муддатли қисман узилиши қайд этилди, деб хабар берди Uzbekistan Airways.

Авиакомпания маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 02:28 да «Қўйлиқ» подстанциясидаги кичик носозлик сабаб кучланишда сакраш кузатилиб, аэропортнинг айрим объектларида электр таъминоти вақтинча ўчган. Ҳодиса ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жараёнига таъсир кўрсатмаган — барча авиация ва ер усти хизматлари одатий тартибда ишлашда давом этган.

Учиш ва қўниш заллари тезкор равишда дизель-генераторлар ҳамда узлуксиз қувват манбалари (UPS) ёрдамида захира электр таъминотига ўтказилган. Электр таъминоти тўлиқ тиклаш ишлари соат 02:49 да якунланган.

Uzbekistan Airways йўловчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, тушуниш учун миннатдорлик билдирди ҳамда парвозлар хавфсизлиги ва рейслар мунтазамлиги тўлиқ таъминланганини таъкидлади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.