Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 16:49 · 202 views
Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланди.