ТИВ Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Вазирлик Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хасан Шакиров ТИВ Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мазкур тайинланишгача у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган эди.