Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 16:25 · 51 views
Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, олий даражадаги мулоқотлар якунлари бўйича эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, энергетика, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Қатар элчиси, шунингдек, Қатарнинг собиқ амири шайх Ҳамад бин Халифа Ол Танийнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Доҳа шаҳрига амалга оширган ташрифи ва шахсан билдирган ҳамдардлиги учун Қатар томонининг миннатдорлигини етказди.