Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВ да Малайзия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

UzDaily · 18.07.2017 · 10:32 · 271 views
ТИВ да Малайзия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВ да Малайзия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

UzDaily · 👁 271 views · 18.07.2017 · 10:32